Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади
14-Iyul, 2022-yil

...

#ЭЪЛОН!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2022 йил 18 июль кунидан 28 июль кунига қадар, шу жумладан 28 июль куни ҳам қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 46 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларининг “психология” йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- яқин қариндошлари (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар,
опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари,
опа-сингиллари) биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимига кириш истагида бўлган фуқаролар белгиланган кунларда соат 09:00 дан 17:00 га қадар Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига келишлари сўралади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66-223-59-39.

Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати