Ишсиз фуқароларни касбга кимлар ўқитади?
22-Iyul, 2022-yil

...

Бугун жойларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлари фаолият юритмоқда. 2022 йилда вилоятимизнинг маҳалла гузарларида қўшимча 106 та касб-ҳунар масканлари ташкил этилади.

- Олдимизда ушбу касб-ҳунар масканларида ишсиз фуқароларни кимлар ўқитади, деган савол турибди, - деди вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Нажмиддин Сулаймонов журналист ва блогерлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида. – Биз касб-ҳунар ўргатадиган мутахассисларни саралаб, тажрибали, билимли соҳа вакилларни ишга қабул қилишимиз керак. Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Оддий электр устаси ўз соҳасини мукаммал билиши, электр соҳасида ҳар қандай муаммони ҳал қила олиши лозим. Бунинг учун касбга ўқитиш усталари ўз соҳасини мукаммал билиши керак.

Ўтган йили вилоятда 8355 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаро 45 турдаги касб бўйича ўқитилган. Улардан 4124 нафари ишсиз деб топилиб, стипендия ажратилган. Режага кўра, 2022 йилда 8861 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилади.

✅@samarqandyangiliklar