"Сўнгги вақтларда олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда.
30-Iyun, 2022-yil

...

"Сўнгги вақтларда олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда. 

Бундай ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, уларни рағбатлантириб борсак арзийди.

Республика беллашувларида юқори натижаларга эришган ана шундай 70 нафар ўқувчиларимиз ва уларнинг 14 нафар устозлари давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади. 

Қадрли ёшлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича жорий қилинган янги тизим асосида 8 миллиондан зиёд йигит-қизларимизни қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилди. 

Унга кўра, айни пайтда республикамизда ишсиз йигит-қизлар 1 миллион 200 минг нафарни ташкил этмоқда. 

Энг муҳими, ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарга мойиллиги, маълумоти, ижтимоий аҳволи ва муаммоларидан тўлароқ хабардор бўлиш имконини берадиган тизим яратилди. 

Жорий йилда 404 минг йигит-қизлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълим муассасасини битириб, меҳнат бозорига кириб келади".