"Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.
30-Iyun, 2022-yil

...


"Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.

Жумладан, бир йил давомида тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш орқали 220 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

130 минг нафар ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқиши учун 160 миллиард сўм субсидия ажратилади.

110 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз эса давлат корхоналари ва хусусий сектордаги бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 250 миллиард сўм субсидия ва компенсациялар берилади.

Айни пайтда, уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятини ҳам тизимли равишда рағбатлантириб борамиз.

Масалан, Олтиариқ узумчилик кластери намунаси асосида, республикамиздаги 70 та туманда “Ёшлар агрокластери”ни ташкил этиб, 400 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаймиз.

Энди ҳар йили ўқув йили якунланиши билан ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир ҳудуд алоҳида дастур қабул қилади".