Расман: “Cotton Campaign” Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилди
31-Mart, 2022-yil

...

“Cotton Campaign”нинг етакчи ҳамкори бўлган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” томонидан 2021 йилда пахта теримида ўтказилган мустақил мониторинг натижаларига асосан Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкот бекор қилинди (https://t.me/mehnatvazirligi/9014).

Маълумот ўрнида, “Cotton Campaign” - инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси саналади. У ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.